30 Ноябр 2021 йил 422

Фарғона вилоятида 2 нафар қидирирувдаги шахслар қўлга олинди

29 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув ишларини ташкиллаштириш бўлими ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган М.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ Қидирув ишларини ташкиллаштириш бўлими ҳамда Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ 1-батальон ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, терговдан яширинганлиги сабабли Қува тамани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган А.О.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech