16 Январ 2025 йил 1728

Учкўприк туманида вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан сайёр қабул ўтказилди

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, полковник Элёрбек Ғаниев бошчилигида Учкўприк туманидаги Болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида 22 нафар фуқаролардан турли масалаларда мурожаатлар қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 5 таси ижобий ҳал этилди, 7 таси юзасидан малакали ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, кўриб чиқиш учун муддат талаб этилган 9 таси ижроси назоратга олинишини таъминланди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech