5 Январ 2022 йил 1307

Вилоят ИИБ томонидан қишки таътил давомида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда

Президентимизнинг “Халқ таълими тизимидаги мактабдан ташқари таълим самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш бўйича ёшларни маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича беш ташаббусни амалга оширишда ИИО томонидан ҳам самарали ишлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, ўғил-қизлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олишда уларнинг бўш вақтини сифатли ва самарали ташкил этиш ҳам айни ишлар сирасига киради.

Айни пайтда вилоят бўйича 20 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари мавжуд бўлиб, 7 та йўналиш бўйича 777 та тўгараклар фаолият юритиб келмоқда.

Ушбу тўгаракларга жами 23 мингдан зиёд ўқувчилар қамраб олинган.

Фарғона шаҳар “Баркамол авлод” болалар мактабида ҳозирги кунда жами 10 та тўгарак 27 та гуруҳларга 250 дан зиёд ўқувчилар жалб қилинган бўлиб, улар маданият ва санъат, техника конструкторлик ва моделлаштириш, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати, туризм ва экология каби ўнлаб йўналишларда ўзларининг бўш вақтларни мазмунли ўтказишмоқда. Ўқувчилар бўш вақтларида машғулотларига фаол иштирокини кузатиш мақсадида вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи жараёнлар билан яқиндан танишиб, ёшлар билан мулоқотларда бўлдилар.

Ана шундай тадбирлардан яна бири Марғилон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактабида ҳам бўлиб ўтди.

Бу ерда жами 40 та тўгарак 136 та гуруҳларга жами 1360 нафар ўқувчилар таълим олишмоқда. Мазкур масканда юқоридаги йўналишлар билан бир қаторда ўғил-қизларни олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов йўнаш ҳамда хорижий тилларни ўрганиш йўналишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Профилактик тадбирлар давомида, ИИБ раҳбарияти ўқувчилар билан самимий мулоқотлар ўтказиб уларни турли ноўрин ҳатти-ҳаракатлар содир этмасликка чақирдилар. Жумладан ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Бу борада таълим муассасалари ва ота-оналар масъулиятини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ҳам билдирилди.

Дарҳақиқат ёшларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларнинг мазмунли ва банд ҳолда ўтиши, уларнинг билим ва кўникмаларини чархланиши билан бирга, турли кўнгилсиз ҳолатларни олди олинишига, оилалар тинчлиги ва хотиржамлигига ҳисса бўлиб қўшилади.

Бу каби тадбирлар жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech