19 Январ 2023 йил 233

Вилоят ИИБ раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг оиласини йўқлади

Фарғона вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан муҳим саналар, байрам тадбирлари арафасида хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларни ёд этиш, уларнинг оиласи ва фарзандларига меҳр-мурувват кўрсатиш яхши анъанага айланиб бормоқда.

Жумладан, Ватанпарварлик ойлиги доирасида Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов ички ишлар органларида хизмат қилган ва хизмат вазифасини бажариш чоғида вафот этган ходимларнинг хонадонига борди.

Мард ўғлонларнинг эл-юрт осойишталиги йўлидаги фидойи хизматлари, қаҳрамонликлари хотирланиб, уларнинг фарзандларига эзгу тилаклар бирдирилди.

Шунингдек, йўқлаб борилган хонадонларга турли байрам совғалари ҳам тақдим этилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech