30 Май 2023 йил 381

Вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан "Маънавият ойлиги" доирасида "Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

"Маънавият ойлиги" доирасида Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти томонидан "Заковат” ҳамда “Зукко китобхон" интеллектуал ўйинларини ташкил этиш белгиланган бўлиб, ҳафтанинг ҳар шанба кунлари соҳа ходимлари ўртасида интеллектуал ўйинлар анъанавий тарзда, мунтазам равишда ўтказилмоқда.

ИИВ Фарғона академик лицейида ўтказилган навбатдаги билимдонлар баҳси ҳам юқори кўтаринкиликда ташкил этилди. Унда вилоят ички ишлар органларининг турли соҳавий хизмат ходимлари ҳамда академик лицей ўқувчиларидан иборат жамоалар ўзаро куч синашдилар.

Якунда эса энг билимдон ва китобхон жамоанинг қўли баланд келди.

Ҳафтанинг ҳар шанба куни анънавий тарзда ўтказилаётган мазкур интеллектуал баҳсларда ғолиб бўлган ва муносиб иштирок этган ходимлар бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилиши режалаштирилган.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech