30 Май 2022 йил 265

ВИЛОЯТ ИИБ ЖАМОАСИ – "ДИНАМО" БИРИНЧИЛИГИ ҒОЛИБИ

 

Ўзбек футболининг 100 йиллиги муносабати билан Фарғона шаҳридаги ФарДУ ўйингоҳида Фарғона вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида "Динамо" биринчилиги футбол мусобақалари ўтказилди.

30 май куни бўлиб ўтган финал учрашувида эса Фарғона вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари Миллий гвардиячилар билан ўзаро куч синашдилар. Якуний ҳисобга кўра Ички ишлар бошқармаси жамоаси 1:0 ҳисоби билан ғалаба қозонди.

Мусобақа якунида ғолиб жамоа ва фаол иштирокчилар  қимматбаҳо совға ва дипломлар билан тақдирланди.

Ички ишлар бошқармаси жамоасига  мусобақа рамзи бўлган кўчма кубок топширилди.

 

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати.

 

Text to speech