21 Ноябр 2022 йил 266

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Фарруҳбек Ўсаров малака ошириш курсида ўқиётган профилактика инспекторлари билан учрашди

Фарғонада профилактика хизмати ходимларининг касбий ва жисмоний тайёргарликлари мунтазам синовдан ўтказилиб, билимларини бойитиш мақсадида Вазирликнинг тегишли топшириғи билан махсус ўқув курслари ташкил этилмоқда.

Вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Фарруҳбек Ўсаров Фарғона шаҳридаги ҳарбий қисм ўқув базасида ташкил этилган малака ошириш курсларида ўқиётган ходимлар билан учрашди.

Мулоқот давомида Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ички ишлар органлари фаолиятига оид долзарб вазифалар, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, соҳага оид қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида сўз юритилди.

Ички ишлар тизимида хизмат олиб бораётган ҳар бир ходим энг аввало халқ ва Ватан манфаатларини биринчи ўринга қўйган ҳолда иш олиб бориши кераклиги таъкидланди.

Инсонларнинг кундузи бехавотир юришлари, тунда эса тинч ором олишлари учун юрт посбонлари уйқусидан кечиб, осойишталикни сақлаб туришга масъулдирлар.

Бу каби ўқув йиғинлари эса ходимларни ана шу масъулиятга муносиб бўлишга чорлайди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech