6 Март 2023 йил 3829

Вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Қўқон шаҳрида сўнги икки ойда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишларни таҳлил қилди

Учрашув аввалида бошқарма бошлиғи, полковник Мухиддин Жўраев шаҳарда 2023 йилнинг ўтган икки ойи якуни бўйича қайд этилган жиноятлар салмоғи ошиб кетганлиги, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали иш ташкил этилмаётганини таъкидлади.

Етарли даражада куч ва воситалар мавжудлиги, аниқ йўл хариталари ишлаб чиқилганига қарамай содир этилаётган жиноятларнинг фош этилиши, қидирувдаги шахсларнинг аниқланиши, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши курашиш борасидаги тадбирлар натижадорлик бермаяпти.

Хусусан, қасддан баданга оғир ва ўртача оғир шикаст етказиш, ўғирлик, безорилик жиноятлари ошиб кетган.

Йиғилиш давомида жиноятчилик салмоғи ошиб кетган маҳалла фуқаролар йиғинларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторлари фаолиятига ҳам танқидий баҳо берилиб, халқ ичига кириб бориш, “хонадонбай”, “фуқаробай” усулда иш ташкил қилиш, жиноят содир этишга мойил шахслар билан манзилли иш олиб бориш кераклиги тушунтирилди.

Ўз фаолиятида сусткашликка йўл қўйган айрим ўрта бўғин раҳбарларига нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланиладиган бўлди.

Шунингдек фаоллик ва наъмуна кўрсатган ҳодимларни рағбатлантириш бўйича тегишли топшириқ берилди.

Бошқарма бошлиғи пробация йўналишида амалга оширилган ишларга ҳам алоҳида тўхталди.

Қолаверса, шаҳар ҳудудида умумий йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда ўлим билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисалари ортиб кетганлиги юзасидан эътироз билдириб, ушбу йўналишда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, профилактик ишларни жадаллаштириш кераклиги тушунтирилди.

Қўқон шаҳар ИИБ раҳбарияти ва шахсий таркиби йиғилишда кўрилган барча масалалар юзасидан тегишли хулоса чиқариб, тезкор вазият барқарорлигига эришиш учун ўзларининг олдига аниқ вазифаларни белгилаб олдилар.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech