6 Сентябр 2022 йил 356

Велосипед ўғирланди

Қўқон шаҳар. Хўқандий мавзесидаги кўп қаватли уйда яшовчи М.Б исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 август куни номаълум шахс яшаш хонадони кириш йўлагида қаровсиз қолдирган нархи 1.350.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган М.И содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech