Ўзбекистон туманида ваъда қилинган икки бош qora mollarini пулини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон тумани. Яккатут маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Ш.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 10 май куни 2021 йилнинг 22 март куни номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қорамолларини 11 500 000 сўм эвазига сотиб олишга келишиб, олдиндан 1 500 000 сўм пулларни бериб қолган 10 000 000 сўм пулларни бир кун муддатда беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.И содир содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати