9 Август 2023 йил 483

Ўзбекистон туманида хонадондан темир охир ва дарвоза ўғирлаган шахслар қўлга тушди  

Ўзбекистон тумани. Фаровон Келажак МФЙда яшовчи У.У ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 22 июнь кунидан 23 июнь кунига ўтар кечаси номаълум шахс қурилиши тугалланмаган биносига ғайриқонуний равишда кириб, бино ҳовлисида бўлган жами нархи 5.000.000 сўмлик, 1 дона чорва молларга ем-хашак бериш учун мўлжалланган темир охир ва 1 дона темирдан ишланган дарвозасини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.Р. ва М.М.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech