22 Июл 2022 йил 408

Ўзбекистон туманида оғуфуруш қўлга тушди

Ўзбекистон тумани.2022 йилнинг 19 июль куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Риштон туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Б.Х Ўзбекистон тумани Авғон қишлоғида жойлашган шохбекатда “гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 250.000 сўмга сотган вақтида, тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech