23 Ноябр 2021 йил
533
Учкўприк туманида фуқаронинг уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланишни баҳона қилиб алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Учкўприк тумани. 22 октябрь куни М.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс М.О.ни ишончига кириб, нархи 4.500.000 сўмлик «Самсунг А10» русумли уяли телефон аппаратидан вақтинча фойдаланиб, сўнг қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан уяли телефон аппаратини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати