1 Август 2023 йил 285

Учкўприк туманида гиёҳвандлик моддасини етиштираётган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 20 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Анхор-бўйи МФЙ.да яшовчи Т.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 14 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech