22 Июл 2022 йил 370

Учкўприк туманида хонадонда “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келинаётганлиги аниқланди

Учкўприк тумани.2022 йилнинг 15 июль куни, туман ИИБ ТЭҚКГ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгибоғ маҳалла ҳудудида яшовчи А.А нинг яшаш хонадони холислар иштирокида текширилганда, эгнидаги шимининг чўнтагида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech