5 Август 2023 йил 493

Учкўприк туманида “Заҳри қотил” етиштирган эркак фош бўлди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 20 июль куни туман ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Истиқбол МФЙ.да яшовчи Ў.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 16 туп “Каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни етиштириш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech