“В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини 900 АҚШ долларига олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Жорий йилнинг 22 июль куни, Бағдод туманида яшовчи, фуқаро Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, Қўқон шаҳридаги автомактаблардан бирининг раҳбари “В” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан туриб, қисқа муддатда, имтиҳонларсиз олиб беришини айтиб, 900 (тўққиз юз) АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини маълум қилган.
Шу куни Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Риштон тумани бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир давомида автомактаб раҳбари Ш.И. аризачидан талаб қилинган 900 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда фуқаро Ш.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 25 орқали 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28 орқали 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати