9 Август 2022 йил 504

Тошлоқ туманида “Damas” автомашинасидан пул ўғрилаган шахс қўлга тушди

Тошлоқ тумани.Фуқаро Ҳ.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 24 июль куни номаълум шахс Шодлик маҳалла ҳудудида қаровсиз қолдирилган “Damas” русумли автомашинаси салонидан 8.260.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Х.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech