22 Июн 2022 йил 542

Контракт пулларни арзонроқ тўлашни ўйлаган фуқаролар фирибгарнинг қўлига тушишди

Фарғона шаҳри: 2021 йил ноябрь ойида Қува туманида яшовчи фуқаро М.Р. (аёл) жами 5 нафар фуқароларга ўзини Фарғона давлат университети маркетинг бўлими ходими деб таништириб, фарзандларини супер контракт пулларини арзонлаштириб беришлигини айтиб, улардан жами 45.000.000 ва 500 АҚШ доллори пулларини олиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб пулларни ўзини шахсий эхтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Р.га нисбатан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech