16 Август 2022 йил 447

Риштон туманида гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс қўлга тушди

Риштон тумани.2022 йилнинг 01 август куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Дутир маҳалла ҳудудида яшовчи Н.И.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ётоқхонасидаги шкаф ичида қоғозга ўралган “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech