31 Январ 2020 йил 790

Риштон туманидаги хонадонларнинг бирига кириб жами 15.000.000 сўмлик мол-мулкларни ўғрилаб кетган шахс қўлга олинди

2019 йил 1 декабрь куни, Риштон тумани Оқ-томир м.ф.йда рўйхатда туриб, Риштон тумани Анхор бўйи м.ф.йда яшовчи, О.Н ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил ноябрь ойи бошида, Оби-ҳаёт кўчасида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс уйига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан нархи 8 000 000 сўмлик музлатгич, 1 000 000 сўмлик чангютгич, 5 000 000 сымлик телевизор ва 1 000 000 сўмлик сув иситиш мосламасини (аристон) ўғрилаб, жами 15.000.000 сўмлик моддий зарар етказганлигини маълум қилган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида ушбу жиноятни Риштон тумани Оқ-томир м.ф.йда яшовчи, муқаддам судланмаган, ёлланма ишчи, 1996-й.т. Р.У ўғли содир этганлиги аниқланиб ушланган. ИИБ томонидан Р.Уга нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги ТБ бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник А.Усмонов

Text to speech