Марғилон шаҳрида уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс ушланди
Марғилон шаҳар. Қ.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 04 июль куни номаълум шахс Янгиобод маҳалла ҳудудида ўриндиқ устида қаровсиз қолган нархи 1.000.000 сўмлик 1 дона “RedMi -9S” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳрида ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ИИБ ЖҚБ ва Фарғона вилояти ИИБ 1-минтақавий ҳудуд ППХ 1-батальон
1-гуруҳ ҳодимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни, М.М содир этганлиги аниқланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати