26 Июл 2022 йил 366

Марғилон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётган шахс ушланди

Марғилон шаҳар.2022 йилнинг 16 июль куни шаҳар ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида К.М Косибчилик маҳалла ҳудудида ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “гашиш” гиёҳвандлик моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech