19 Июл 2022 йил 564

Қува туманида хонадондан телевизор ўғирлаган шахс аниқланди

Қува тумани.2022 йилнинг 06 июль куни П.Ғ “Раста” маҳалласи ҳудудида яшовчи Д.И.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасидан нархи 950.000 сўмлик “LG” номли телевизорини яширин равишда ўғирлаб, Ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech