Қува туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс фош бўлди
Қува тумани.2022 йилнинг 02 июнь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дўстлик маҳалла ҳудудида Т.З.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 36 туп канабис ва 15 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати