27 Июл 2023 йил
431
Қува туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Қува тумани. 2023 йилнинг 06 июль куни, туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ифтихор МФЙ.да яшовчи И.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “Марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати