15 Август 2022 йил 460

Қувасой шаҳрида “оғуфуруш” аёллар қўлга олинди

Қувасой шаҳар.10 августь куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ ва Қувасой шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорлигда ўтказилган тадбир давомида Кокилон маҳалла ҳудудида Я.М ва У.М исмли аёллар билан бир гуруҳ бўлган ҳолда 938 кг миқдордаги темир буюмларни эвазига кўк рангли қоғозга ўралган гашиш гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашё билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Я.М ва У.М исмли аёллар процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech