Қувасой шаҳрида “Каптива” автомашинаси олиб бераман деб фуқарони алдаб пулларни қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Қувасой шаҳар.2020 йилнинг январь ойида Ш.А таниши А.Х.нинг ишончига кириб, унга арзон нархда “Каптива” русумли автомашина олиб беришини айтиб, ундан жами 15.000 АҚШ доллари пулларини олиб фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати