19 Июл 2022 йил 591

Қувасой шаҳрида алдов йўли билан пластик картадан пул ечиб олган шахс жавобгарликка тортилди

Қувасой шаҳар. Фуқаро И.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 02 июнь куни номаълум шахс телеграм канали орқали мулоқотга киришиб, ўзига тегишли бўлган “PUBG” ўйинидаги аккаунтини 300.000 сўмга сотишини, пулларни пластик картага ташлаб беришини айтиб, унга тегишли бўлган тегишли банк томонидан берилган пластик картасидан, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, жами 1.306.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қувасой шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.И содир этганлиги аниқланиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: