Қўштепа туманида гиёҳвандлик воситаларини сақлаган шахс қўлга тушди
Қўштепа тумани.09 июнь куни туман ИИБ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЕД 2-минтақавий ҳудуд 10-сон тергов ҳибсхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта болтакўл маҳалла ҳудудида яшовчи М.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ҳовлисидаги устунда сариқ рангли матода кўкнор бошоғи борлиги ва уйнинг ертўласида оқ рангли политилэн қопда кўкнор сомони гиёҳвандлик моддалари сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати