2 Август 2023 йил
420
Қўқон шаҳрида “oғуфурушлар” қўлга тушди
Қўқон шаҳар. 2023 йил 25 июль куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, И.А. ва Х.А.лар олдиндан жиноий тил бириктириб, гуруҳ бўлган ҳолда, Ўрда таги кўчасида махсус харидорга қонунга хилоф равишда 950 000 сўм эвазига 2,99 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати