16 Декабр 2022 йил 327

Қўқон шаҳрида автомашина олиб қочган аёл ва эркак қўлга олинди

Қўқон шаҳар.14 декабрь куни соат 01:47 ларда 1994 й.т. Р.Д ва ўзининг жиноий шериги 2004 й.т. Ш.С исмли аёл ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари давомида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган “И” исмли шахс билан олдиндан жиноий тил бириктириб, А.Навоий кўчасидаги автобус бекати олдига келиб, 1989 й.т. Ш.Р билан ўзаро гап талашиб жанжаллашиб, жанжал давомида Р.Д фуқаро Ш.Р.нинг бошқарувида бўлган “Nexia-2” русумли автомашинасини олиб қочиб, ушбу автомашинани А.Навоий кўчасига ташлаб автомашинадан Ш.Р.га тегишли бўлган фуқаролик паспорти, ҳайдовчилик гувохноси, суғурта полиси ҳамда автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми 227-моддаси 2-қисмлари билан (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Д.Р ва Ш.С исмли аёл процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech