25 Июл 2023 йил
386
Қўқон шаҳрида “Оғуфуруш” қўлга тушди
Қўқон шаҳaр. 2023 йилнинг 19 июнь куни ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ҳуқандий мавзесидаги кўп қаватли уйнинг олдида М.А 2.800 АҚШ долларига “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида, ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳaр ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати