28 Июл 2022 йил 672

Қўқон шаҳрида “Спарк” автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. Фукаро Ш.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 20 июль куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида қаровсиз қолдирган “Спарк” русумли автомашинаси салонидан 600.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни И.Б содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Навбатчилик қисми

102

Ишонч телефони

1102

© 2025. Барча хуқуқлар химояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.fviib.uz сайти кўрсатилиши шарт
Сайт яратувчиси: Online Service Group
Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия: