20 Июл 2023 йил 470

Қўқон шаҳрида 300 АҚШ долларлик сув насосини ўғирлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. Ш.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 01 июль куни номаълум шахс Туркистон кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўласига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 300 АҚШ долларлик 1 дона сув насосини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (Ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.А содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech