7 Июн 2022 йил 394

Қўқон шаҳрида автомашина салонидан 400 АҚШ доллари ва 7 000 000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди  

 

Қўқон шаҳар. Х.Додхох кўчасида яшовчи Ю.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 30 май куни номаълум шахс яшаш уйи олдида қаровсиз қолдирилган “Ласетти” русумли автомашинаси салонидан 400 АҚШ доллари ва 7 000 000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Б.А содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech