Қўқон шаҳрида тақиқланган воситаларни ёнидан сақлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 14 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пўстиндўз кўчасида турган М.А.га қарашли “Матиз” русумли автомашина салони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, М.А.нинг ёнидан “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати