2 Август 2023 йил 563

Қўқон шаҳрида таваккалчиликка асосланган ўйинларга хизмат кўрсатган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар. 2023 йилнинг 20 июль куни Н.М муқаддам МЖтКнинг 191-моддаси 3-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, Турон кўчасида жойлашган “Paynet” шохобчасида онлайн таваккалчиликка асосланган ўйинларга интернет жаҳон ахбороти орқали хизмат кўрсатиш мақсадида “1XBET” ўйини учун тегишли ID рақамли аккаунтига жами 320 000 сўм пул маблағларини ўтказишни амалга оширган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 278-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech