17 Июн 2022 йил 443

Қўқон шаҳрида тилла-тақинчоқларини алдов йўли билан қўлга киритган фирибгар аниқланди

Қўқон шаҳар.Н.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 апрель куни номаълум шахс Тадбиркорлар кўчасида умумий нархи 2.000.000 сўмлик бир жуфт тилла зирак ва бир дона тилла узукларини сотишда ёрдам беришлигини пулини икки кун муддат ичида олиб келиб беришлигини ёлғондан айтиб, тилла-тақинчоқларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.С содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech