9 Август 2022 йил 388

Қўқон шаҳрида танишини алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Бувайда тумани.2022 йилнинг 05 май куни К.Х Янгиқадам маҳалла ҳудудида таниши Р.И.ни ишончига кириб, икки бош қора молларини 38.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, олдиндан 20.000.000 сўм пулларини бериб, қолган 18.000.000 сўм пулларини бир ой муддат ичида беришини айтиб, икки бош қора молларини олиб кетиб, фирибгарлик йўли билан қўлга киритган қора молларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech