Қўқон шаҳрида велосипед ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қўқон шаҳар.Фуқаро М.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 4 июль куни номаълум шахс Фурқат кўчасида жойлашган қурилиш материаллари сотиш учун мўлжалланган савдо дўкони олдида турган умумий нархи 1.300.000 сўмлик 1 дона велосипедини ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Фарғона вилояти ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди 2-гурух ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.З содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати