15 Июл 2022 йил 403

Қўқон шаҳрида оғуфуруш қўлга тушди

Қўқон шаҳар.13 июль куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Моворауннахир кўчасида жойлашган маркет ёнида Д.А 200.000 сўм пул эвазига гашиш гиёҳванд моддасини сотаётган вақтида ушланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech