20 Июл 2022 йил 412

Қўқон шаҳрида аёллар ҳамёни ичидан “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 18 июль куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Қашқадарё кўчасида яшовчи Т.Н исмли аёлни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда хонадонидан аёллар ҳамёни ичидан “гашиш” гиёҳвандлик моддаси мавжудлиги аниқланиб, далий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech