17 Феврал 2023 йил 373

Қўқон шаҳрида “Spark” русумли автомашина салонида гашиш гиёҳвандлик моддаси топилди

Қўқон шаҳар. 08 февралъ куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Т.Малик кўчаси жойлашган “Мini food” номли ошхонаси олдида тўхтаб турган Н.В.га тегишли “Spark” русумли автомашинаси ва унинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда ушбу автомашина салонида бўлган икки дона узунчоқ шаклдаги гашиш гиёхвандлик моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech