29 Апрел 2022 йил 536

Қўқон шаҳрида психотроп дори воситаларини сотаётган aёл қўлга олинди

Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 26 апрель куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, С.О исмли aёл Муқимий шаҳарчаси МФЙ ҳудудидаги кўп қаватли уй олдида 13 дона “Трамадол Ланнахер”, 3 дона “регапен” ва 1 дона “тропикамид” номли психотроп дори воситаларини 500.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech