3 Октябр 2022 йил 465

Қўқон шаҳрида меҳмонхонадан маиший техникаларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўқон шаҳар.Фуқаро Қ.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 сентябрь куни номаълум шахс А.Хўқандий мавзесида жойлашган меҳмонхонасига ғайриқонуний равишда кириб, умумий нархи 20.000.000 сўмлик икки дона телевизор ҳамда маиший техникаларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (ўғирлик) “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.Ғ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech