7 Апрел 2023 йил 417

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланаётган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар. 28 март куни шаҳар ИИБ ходимлари ва Миллий гвардия бошқармасининг ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ҳуқандий мавзесида жойлашган кўп қаватли уй олдида М.Р қонунги хилоф равишда 400.000 эвазига гашиш гиёҳвандлик воситасини сотаётганлиги аниқланиб, далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech