Фурқат туманида «марихуана» сақлаган шахс қўлга тушди
Фурқат тумани. 20 ноябрь куни вилоят ва туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ингичка МФЙ ҳудудида яшовчи T.И.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати