30 Май 2022 йил 220

Фурқат туманида автомашина олиб беришни айтиб ваъдасида турмаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фурқат тумани.Фуқаро Й.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 18 март куни номаълум шахс ишончига кириб, унга “Ласетти-2” русумли автомашина олиб беришлигини ваъда қилиб, ундан олдиндан автомашина учун 5.000 АҚШ доллар миқдоридаги пулини олиб, ушбу пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.С содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech