Фурқат туманида яшовчи фуқаро телеграм ижтимоий тармоғи орқали бегона шахснинг ваъдаларига ишониб пул маблағларидан айрилди
Фурқат тумани. 12 ноябрь куни фуқаро А.О. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг май ойида номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, зотли қўйларни олиб беришини айтиб, олдиндан 3.000.000 сўм пулларни пластик картасига тушириб олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фурқат тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати